Ошқозон Ва Ўн Икки Бармокли Ичак Хавфли Ўсма Касалликлари Бўлган Беморларда Шахсият Бузилишларининг Тузилиши Ва Тарқалиши
Keywords:
шахсиятнинг бузилиши, аралаш касалликлар, ошқозон ва ўн икки бармокли ичак хавфли ўсма патологиясиAbstract
Тадқиқот ошқозон ва ўн икки бармокли ичак хавфли ўсма касалликлари бўлган беморларда шахсият бузилишларининг тарқалиши, таркибий хусусиятлари ва коморбидлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ошқозон ва ўн икки ичак хавфли ўсма касалликлари бўлган беморларда шахсиятнинг бузилиши ва психопатологик касалликларнинг тарқалиши, полиморфизми аниқланиб, шизотипик бузилиш билан оғриган беморларнинг клиник мисоли келтирилган.