Ги Де Мопассан Ва Абдулла Қаҳҳор Асарларида Аёл Руҳиятини Ифодалашда Миллий Ўзига Хосликлар
Abstract
Мамлакатимиз мустақиликка эришгандан кейин бошланган маънавий тикланиш жараёни ўзбек адабиётини жаҳон адабиёти контекстида қиёсий ўрганишни тақозо этади. Шу орқали жаҳон ва ўзбек адиблари ижодидаги умуминсоний ғоялар талқинига хос типологик хусусиятлар чуқур очиб берилади. Қолаверса, мамлакатимизда “Ёшларни замонавий билим ва тажриба, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш”да[1] адабиётнинг роли юксак бўлиб келган. Шу жиҳатдан адабиётда аёллар образининг акс эттирилиши, генезиси, семантикаси ва поэтикасига алоқадор хусусиятларни аниқлаш ҳам бадиий матн таҳлилига доир ёшлар билимини янада чуқурлаштиради, миллий ғояларни теран идрок этишга ундайди. Бу каби муҳим илмий вазифаларнинг ҳал қилиниши назарий ва амалий адабиётшунослик уфқларини кенгайтирад