Ўзбек Ва Француз Масалларида Мифологик Қушлар Образи
Keywords:
Илоҳий, бадиий, қаҳрамон, мифологик қушлар, сюжет Семурғ, Ҳумо, Анқо, БулбулигўёAbstract
Дунё халқлари мифологиясида қуш культига ишонч асосида келиб чиққан образлар ўзига хос семантик типлари, поэтик вазифалари билан оғзаки ва ёзма асарларда алоҳида ўрин тутган. Улар, асосан, фольклорнинг эпик жанрларида қаҳрамонга ҳомий ё рақиб сифатида бадиий талқин қилиниб, инсонни илоҳий олам билан боғловчи вазифада акс эттириши, бунинг натижасида башарият поэтик тафаккурининг миф-маросим-фольклор-адабиёт босқичида тараққий этганлиги, қушлар образининг бадиий эволюциясини аниқлаш алоҳида эътиборни тортиб келган. Ўзбек ва француз адабиётида қушлар образининг бадиий ижоддаги ўрни, жанрий табиати, генезиси, эстетик-тарбиявий моҳияти, композицион ва лингвопоэтик белгиларини очиш бадиий тафаккур тарихий тараққиёт хусусиятларини, жаҳон халқлари фольклоридаги жанрлар типологияси ҳамда спецификасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.