Хўжалик Юритувчи Субъектларда Пул Маблағлари Ҳисобини Эконометрик Моделлаштириш Ва Прогнозлашни Такомиллаштириш
Keywords:
пул маблағлари, коинтеграция усули, VAR модели, пул маблағларини прогнозлашAbstract
Илмий тадқиқот давомида «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖнинг товар-моддий захиралар, дебиторлик қарзлари, кредиторлик қарзларининг пул маблағлари айланмасининг ўзгаришига таъсири эконометрик моделлаштирилган ҳамда 2023-2026 йилгача прогноз қийматларини ишлаб чиқилган.
Муаллиф томонидан танлаб олинган ўзгарувчилар стационарликка текшириш мақсадида Диккей ва Фуллер «Бирлик илдиз тести» қўлланилган. Кейинги босқичда бу ўзгарувчилар орасидаги коинтеграцион алоқадорлик Durbin Watson Cointegration, Johansen Cointegration каби тестлар воситасида текширилган.
Сўнгги босқичда ўзгарувчилар орасидаги алоқадорлик йўналишини аниқлаш мақсадида Granger Causality (Грейнжер алоқадорлик) тести қўлланилган ҳамда VAR модели ишлаб чиқилиб, натижаси 2023-2026 йиллар кесимида прогноз қилинган.