“COVID” -19 Билан Касалланган Сурункали Жигар Касалликлари Бўлган Беморларнинг Ўзига Хос Клиник Ўзгаришлари Ва Уларни Коррекциялаш
Abstract
Долизарблиги:COVID-19 дунёда жуда кенг тарқалганлиги ва оғир асоратларга олиб келиши ва асоратлари ўлим билан тугаши бугунги кундаги тиббиётнинг глобал муаммоларидан бўлиб қолмоқда. Коронавирусли инфекциялар биринчи навбатда, ўпка инфекцияси сифатида намоён бўлади, аксарият симптоматик беморларда иситма ва нафас олиш тизимидаги ўзгаришлар билан кечади . Шу билан бирга, у кўпчилик орган тизимларига, шу жумладан жигар ва ўт йўллар тизимига таъсир қилувчи сезиларли экстрапулмонар асоратларга эга. COVID – 19 билан зарарланган беморларда жигарнинг шикастланиши инкор этиб бўлмайдиган ҳолат бўлиб,хусусан жигар сурункали касалликлари билан оғриган беморларни COVID-19 билан зарарланиши оқибатида жигарни зарарланишига мойиллик ортади. Аммо ҳозирда илгари мавжуд бўлган жигар касаллигининг COVID-19 жараёнига тўғридан-тўғри таъсири борлиги ҳақидаги маълумотлар кам ёритилган бўлиб,бир қатор тадқиқотларда, COVID-19 билан оғриган беморларнинг 2-11 фоизида сурункали жигар касалликлари учрайди.[Лан., Ж. этал. 2020, ЛиФ., ЛиВ., ФарзанМ.& Ҳаррисон С.2005].Жигар сурункали касалликлари билан оғриган беморларда COVID-19 га чалиниши оғир клиник оқибатларига, шужумладан оғир пневмония ёки цитокин бўронлари оқибатида аъзонинг чуқур гипоксия ва гипоксемиясига олиб келади.[Зиеглер К. Г., 2020,Аккерманн М., 2020].Мустакил изланувчи ўз ишида COVID -19 билан касалланган сурункали жигар касалликлари бўлган беморларнинг ўзига хос клинико - иммунологик ўзгаришларини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни коррекциялашни мақсад қилиб қўйган. Жигарнинг сурункали касаллигини CARS-COV-2 коронавирус инфекцияси билан боғлайдиган илмий маълумотлар умумий хулоса қилиш учун ҳали етарлича ўрганилмаган ва бундан ташқари, бу мавзу бўйича ҳали тўлиқ ёритилмаган масалалар мавжуд. Бу эса COVID -19 билан касалланган сурункали жигар касалликлари бўлган беморларнинг ўзига хос клиник ва иммунологик ўзгаришлари ва уларни коррекциялашни чуқур ўрганишни талаб қилади.