Халқаро Хусусий Ҳуқуқда Никоҳдан Ажратишнинг Тартиби
Keywords:
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, юрисдикция, коллизион норма, чет эл элементи, lex foriAbstract
Ушбу мақолада халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида никоҳдан ажратишнинг тартиб ва қоидалари муҳокама қилинган. Хусусан, никоҳдан ажратишга йўл қўйиш-қўйилмасликни қайси мамлакат қонунчилиги асосида ҳал этиш; эр-хотинлар турли фуқароликка мансуб бўлганда қандай йўл тутиш; оммавий тартиб қоидаларини қайси ҳолатларда қўллаш каби масалалар ўз ифодасини топган. Шунингдек, халқаро Гага ва Минск Конвенцияларидаги нормалар қўлланилиш тартиби ҳам келтирилган бўлиб, баъзи мамлакатларда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида никоҳдан ажратишнинг қандай тартибда амалга оширилиши ҳам ёритилган.