Зарафшон Воҳасида Яссавия Тариқати (XV-XIX Асрлар)
Keywords:
Зарафшон, яссавия, нақшбандия, кубровия, силсила, иршоднома, эпиграфика, муҳрAbstract
Мовароуннаҳр тасаввуф тарихида кўп сонли муршидлар биргина силсилага боғланиб қолишмаган. Натижада бир вақтда икки тариқатда, баъзилари уч, тўрт тариқатда ҳам бирдай фаолият олиб боришган. Зарафшон воҳасида яссавия тариқатида фаолият олиб борган Ходим шайх Азизон, Ямин бобо, Шайх Али шайх, Муҳаммад Тоҳир шайх, Мавдуд шайх, Камол шайх Иқоний, Шайх Жамолиддин Азизон, Шайх Худойдоди Валий Азизон, Дарвеш шайх, Мўмин шайх, Қосим шайх Азизон, Муҳаммад Олим шайх, Муҳаммад Имло Бухорий, Муҳаммад Ислом шайх Каррухий, Мусохон шайхулислом Сармежийга оид тарихий ва эпиграфик ёдгорликларга сақланиб қолган битиклар ўрганилган. Яссавия тариқатнинг – нақшбандия, кубровия, каби тариқатлар билан ўзаро муносабатлари. Зарафшон воҳасида фаолият олиб борган тариқат муршидларининг саккиз бурчак, айлана, тўртбурчак, баргсимон, овал шаклдаги муҳрлари ҳақида сўз юритилади. ХВ-ХИХ асрларда Зарафшон воҳасида фаолият олиб борган тариқат шайх-муршидларига тегишли муҳрлар – иршоднома ёки тариқат хонақоҳларига тегишли ер-мулкларнинг вақф ҳужжатларига босиш учун ишлатилгани баён этилган. Тариқат тарихига оид 10 га яқин сфрагистик материал-муҳрлар илк бор тадқиқ этилган. Яссавия тариқатига оид Шайх Абул Ҳасан шогирди Абул Фатҳга ёзма ижозат берган “иршоднома” ҳужжати ҳақида сўз юритилган.