Музейларда Инновацион Бошқарувнинг Аҳамияти
Abstract
Музейлар асосан ижтимоий манфаатларни кўзлаб фаолият юритадилар. Шунинг учун ҳам ушбу фаолиятнинг барча жиҳатлари жамият олдидаги мажбуриятларга муносиб бўлиши керак. Музей инсонлар ва давлатнинг маданий, табиий ва илмий меросларини сақловчиси сифатида ўз зиммасига алоҳида маъсулиятни олади ва бенуқсон иш олиб бориши керак. Хукумат структурасининг бир қисми бўла туриб музей раҳбарлик қилувчи органининг бошқарув тизимига мувофиқ ишлаши керак бўлса ҳам, лекин бир вақтни ўзида музей ишининг ҳамма қабул қилган амалий усулларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Йигирманчи асрнинг сўнгги ўн йилликлари музей соҳасида жиддий иқтисодий муаммолар пайдо бўлиши даври эди. 1980 йилларда Буюк Британия, Нидерландия, Франция, Германия музейлари давлат томонидан молиялаштирилишининг камайганини сезишди. “Фондлардаги молиявий танглик музейлар аҳволини омонат қилиб қўйди,”- дея ҳабар берди 1991 йил октябрида Вашингтон Тимес. Бруклин музейи ўзини асосий ҳайриячиси – Нью-Йорк шаҳри мунитсипал бюджетини кескин қисқартирганида кундалик бюджетининг деярли 40% идан айрилди. 1991 йил Детройт санъат институти – Америка музейларининг энг йириги – ҳафтада бир неча кунга ёпиладиган бўлди, ўз штатли ҳодимларининг деярли 40% ини ишдан озод этди, кириш учун тўлов киритди – бу холат “буюк депрессия”дан бери биринчи марта эди. Давлат томонидан молиялаштиришнинг қисқариши ва шаҳар аҳолиси бошидан ўтказаётган иктисодий қийинчиликлар натижасида келувчилар сонининг камайиши музейларнинг эртанги кунга бўлган ишончини йўқотди.