ХЕМИНГУЭЙ ҲИКОЯЛАРИДА МЕТАФОРИК ТАЛҚИН

Authors

  • Қандилат ЮСУПОВА Ренессанс таълим университети Педагогика-филология кафедраси катта ўқитувчиси

Keywords:

ҳикоя, табиат, Хемингуэй, образ, мотив, асарлар, оқ филлар, таҳлил этмоқ, тепаликлар

Abstract

Мазкур мақолада Эрнест Хемингуэй ижодига мансуб “Оқ филларга ўхшаш тепаликлар” ҳикоясида рамзийликнинг акс этиши бўйича илмий изланиш олиб бордик. Маълумки, Америка адабиётининг йирик вакилларидан бири Хемингуэй аксарият асарларида, хоҳ у катта роман бўлсин, хоҳ кичик асар бўлсин, барчасида турли рамз ва мотивлардан моҳирлик билан фойдаланган. Айниқса, адиб яратган машҳур ҳикояларида бу анъана яна-да кўпроқ кўзга ташланади.  1927 йили ёзилган “Оқ филларга ўхшаш тепаликлар” ҳикояси ҳам рамз ва деталлар, қаҳрамонларнинг лирик психологияси, трагик исёнлари, руҳий изтироблари ҳамда контраст характерлари билан ўқувчи онгига тез муҳрланиб қолади. Хемингуэй бу ҳикоясида ҳам табиат ва инсон руҳияти ўртасидаги воситасиз ҳармониядан моҳирлик билан фойдаланади, тоғлар, дарё, қушлар, дарахтлар образлари орқали ҳам қаҳрамонлари характерини ёрқин тарзда очиб беришга муваффақ бўлади.

    Ўзбек адабиётида Хемингуэй асарларининг аксари қўл урилмаган мавзу бўлиб қолмоқда. Шу боисдан ҳам биз америкалик машҳур адиб ижодини, айниқса, ёзувчининг бир-биридан таъсирли ҳикояларини таҳлил этишга киришдик.  Ўйлаймизки, бу каби таҳлилий мақолалар Э.Хемингуэй ижодини очиб беришда, унинг асарлари моҳиятини ўзбек аудиториясига етказиб берришда, турли илмий-танқидий асарлар яратишда кўмакчи манба бўлиб хизмат қилади.

Downloads

Published

2023-12-02

How to Cite

ЮСУПОВА, Қ. . (2023). ХЕМИНГУЭЙ ҲИКОЯЛАРИДА МЕТАФОРИК ТАЛҚИН. Miasto Przyszłości, 42, 156–161. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/2024

Similar Articles

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 > >> 

You may also start an advanced similarity search for this article.