Олтин Таркибли Рудаларни Флотация Усулида Бойитишнинг Ўзига Ҳос Хусусиятлари
Keywords:
Туғма олтин, субмикроскопикAbstract
Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида олтин ишлаб чиқарувчи илғор давлатлар қаторига кўтарилди. Дунёда олтиннинг башорат заҳираси бўйича иккинчи, тасдиқланган заҳираси бўйича – тўртинчи, ишлаб чиқариш миқдори бўйича – тўққизинчи ўринни эгаллади.
Ҳозирги вақтда кўпгина олтин саралаш фабрикаларида сульфидли минераллари бўлган рудалар қайта ишланмоқда. Бундай рудаларда олтин қисман сульфидлар билан боғланган ҳолда, қисман эса эркин ҳолда учрайди. Кўп ҳолларда бундай рудалар қийин бойитилувчан рудалар турига киради. Замонавий олтин ажратиш фабрикаларида бундай рудалар флотация усулида бойитилади. Шуни таъкидлаш лозимки 90 % дан ортиқ олтин ажратиш корхоналари флотация усулини қўллайди.