Фарғона Водийсида Темир Йўл Қурилиши Тарихидан
Abstract
Россия империяси Туркистонни забт этар экан, унинг олдига қўйган ягона мақсади – ўлканинг миллий бойликларидан саноат эҳтиёжлари йўлида фойдаланиш, ўлкани ўзининг хом ашё манбаи ва тайёр маҳсулотлар бозорига айлантиришдан иборат эди. Бу борада асосий муаммолардан бири Туркистон ўлкасини Россия империяси билан боғлаб турувчи улар ўртасида мустаҳкам ҳарбий, сиёсий-маъмурий савдо–иқтисодий алоқаларини амалга ошириш учун замонавий транспорт воситаларининг мавжуд эмаслиги эди. Бу транспорт воситаси–темир йўллар бўлиб, бир сўз билан айтганда Туркистонга темир йўл ўтказилиши Россиянинг ўлкадаги мавқеини мустаҳкамлаши лозим эди.