Вентрал Чурралар Герниопластикасининг Асоратлари
Keywords:
Вентрал чурралар, герниопластика, асоратларAbstract
Адабиётлардаги маълумотларга кўра вентрал чурраларни пластика қилиш пайтидаги хирургик асоратлар, интенсив терапия ва жарроҳликдан кейинги қайта касалхонага ётқизиш зарурати тўғилишида асосий хавф омили эканлиги аниқланган. Вентрал чурралар пластикасидан кейинги асоратларнинг кўп учраши ва специфик омиллар, жумладан, чурра ҳажми, ТМИ>35, бир вақтда ичакларда операция ўтказиш, ASA синфи, ёши, жинси ва чуррани пластика усули кабилар ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги гипотеза исботланган.