St Сегмент Элевацияли Ўткир Коронар Синромда Шифохонагача Тизимли Тромболизисни Чап Қоринча Систолик Дисфункциясига Таъсири
Abstract
Тромболитик терапия (ТЛТ) ST сегмент элевацияли миокард инфаркти (STeМИ) учун асосий патогенетик даволаш усулларидан ҳисобланади. Тромболитик дорилар тромбнинг асосини ташкил этувчи фибринни парчалаш орқали таъсир этади. ТЛТ STeМИ бўлган беморларнинг 50-85 фоизида коронар перфузияни тиклай олади. ТЛТ самарадорлигини белгиловчи асосий омил бу терапияни бошлаш вақтидир. Эртарок терапия бошланган ва шунга мувофиқ коронар қон оқими тикланган бўлса, ТЛТ дан кўпроқ фойда келтиради. Aгар ТЛТ STeМИ бошланишидан биринчи соат ичида амалга оширилса, таъсир максимал даражада бўлади - МИнинг 30% гача абортив шакллари кузатилиши мумкин [1]. Кўпгина тадқиқотлар натижаларига кўра, ТЛТни МИ бошланишидан 12 соат ичида амалга оширилса ҳам самарали бўлади, дастлабки 2-3 соат ичида энг юқори самара беради. 13-18 чи соатларда самараси аҳамиятсиз хисобланади (тадқиқотларга кўра ўлим даражаси 1% гача камаяди). МИ бошлангандан кейин 18 соатдан сўнг ТЛТда умуман самарасиздир [3]. Истисно, 12 соатдан кейин беморда ангинал хуруж ёки оғир юрак етишмовчилиги бўлган ҳолатлардир. Бу ҳолларда кечиктирилган ТЛТ оқланади [4]. Aгар тромболитик ҳам эркин, ҳам фибрин билан боғланган плазминани фаоллаштирса, у одатда фибрин-ўзига хос бўлмаган деб номланади. Бу биринчи тромболитиклар - стрептокиназа, урокиназа эди. Тромболитиканинг кейинги авлодлари асосан фибрин билан боғланган плазминга таъсир қилади. Улар фибринга хос деб номланади. Бугунги кунда тенектеплаз, алтеплаза, стрептокиназа мамлакатимизда STeМИ ни даволаш учун ишлатилади. Булар одамнинг ўзгартирилган оқсиллари бўлиб, уларнинг афзалликлари антиген хусусиятларининг йўқлигидадир, агар керак бўлса, ушбу дориларни қайта киритишга имкон беради. Фибринга хос тромболитиклар аллергик реакцияларни келтириб чиқариш эҳтимоли камроқ, агар улар қўлланилса, реперфузия частотаси юқори бўлади, шунинг учун улар биринчи авлод дориларига қараганда афзалроқ [5].