St Элевацияли Миокард Инфарктида Шифохонагача Тизимли Тромболиз Муаммолари Ва Уларнинг Ечими
Abstract
Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) бутун дунёда ва Ўзбекистонда ўлим ва ногиронликнинг асосий сабаблари бўлиб қолмоқда. ЮИКги бўлган беморларда ST сегмент элевацияли ўткир миокард инфаркти (STэМИ) касаллик ва ўлимнинг асосий сабабидир, бирламчи тери орқали коронар аралашуви (ТОКА) йули билан эрта реперфузия ўтказилишига қарамай, ўлим курсатгичи (йилига 7% ўлим) ва ногиронлик (1 йилдан кейин юрак етишмовчилиги сабабли узок мудатли ёки кайта шифохона тартибида даволаниш 22% ) сезиларли, кенг трасмурал инфаркти булган беморларда. Агар STэМИ кардиоген шок билан асоратланса 1 йил давомида янада ўлим курсатгичи юкори бўлади, бир йилдан кейин 12%. Шундай килиб, миокард инфаркти(МИ) ҳажмини камйтириш учун ТОКА дан олдин ёки пайтида қуланилиши мумкин бўлган янги даволаш усуллари кашф этиш зарур. Чап қоринча (ЧҚ) систолик функциясини сақлаб қолиш, юрак етишмовчилигини олдини олиш ва STэМИ билан касалланган реперфузион беморлани ҳаётини яхшилаш учун. STэМИ беморларида шошилинч тиббий хизматни тезкор кириши ва ТОКА билан ўз вақтида реперфузия қилиш умумий ишемик вақтни минималлаштиради, бу МИ ҳажмининг шакилланишини асосий омили ҳисобланади.