КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ ТАСНИФИ ВА ТУРЛАРИ
Keywords:
гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, кўрсатув, мустаҳкамлаш, сўроқ, суд, ишни судга қадар юритиш.Abstract
Мазкур мақолада кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтининг таснифи ва турлари, кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйиладиган жиноят процесси иштирокчилари доирасини кенгайтириш масаласи хорижий давлатлар тажрибаси асосида таҳлил қилиниб, бу борада амалиётда юзага келаётган муаммолар, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида фикр ёритилган. Шунингдек, одил судловни қўллаб-қувватловчи мазкур институтнинг самарадорлигини оширишга қаратилган амалдаги жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар асослаб берилган.