Миопия Аниқланган Бемор Болалар Ва Соғлом Болалар Краниометрик Кўрсаткичларининг Солиштирма Таҳлили
Keywords:
кўз косаси, краниометрик, кўз олмасиAbstract
Краниометрия антропометриянинг муҳим бўлимларидан бири ҳисобланиб, краниометрия параметрларини анатомик ўзгаришларини аниқлаш назарий ва амалий тиббиёт учун катта аҳамиятга эга. Краниометрик тадқиқотлар бугунги кунда оториноларингология, неврология, стоматология ва офтальмология йўналишлари илмий тадқиқотларида фаол қўлланилмоқда ва мазкур йўналишлар муаммоларини асосли ечимини топишга ҳизмат қилади. Кўрув аъзоси ва кўз косаси ривожланишидаги параллелларни аниқлаш постнатал онтогенездаги кузатилиши мумкин бўлган норосоликларни профилактика қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ҳизмат қилади. Миопиянинг болалар орасида кўп тарқалганлиги ва доимо ҳам ўз вақтида ташхисланмаслиги, боланинг ҳаёт сифатига сальбий таъсир этиши, тўр парданинг кўчиши ҳамда болаликдан ёки меҳнатга лаёқатли давр бошланишидаёқ ногиронликка олиб келиши мумкин.
Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан ҳам амалий тиббиёт учун бугуннинг асосий фундаментал йўналишида тадқиқот олиб борилганлигини тасдиқлайди.
Мақолада келтирилган асосий натижалар, миопия аниқланган болаларда ва соғлом болалар краниометрик кўрсаткичларини солиштирма таҳлили, клиник, инструментал, нур анатомик, антропометрик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.