МИКРОГЭСЛАРДАГИ АСИНХРОН ГЕНЕРАТОРНИНГ ФАЗА УЧЛАРИ УЛАНИШ СХЕМАСИНИНГ ЧИҚИШ КУЧЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Abstract
Ушбу мақолада микроГЭС ва ШЭС ларда қўлланиладиган асинхрон генераторларнинг чиқиш кучланишининг статор чулғамларининг уланиш схемасига боғлиқлиги кўрсатилган. Статор фаза чулғамларининг уланиш схемаси ўзгарганда, масалан, учбурчак уланиш схемасидан юлдуз уланиш схемасига ўзгарганда генератор статор фаза чулғамлари учун конденсатор сиғим қиймати қандай ўзгариши кўриб чиқилган. Статор фаза чулғамлари турли усулларда улангандаги конденсаторларнинг вольт-ампер характеристикаси аниқланган. Статор фаза чулғамлари учбурчак уланиш схемасидан юлдуз уланиш схемасига уланганда генераторнинг чиқиш клеммаларидаги қўшимча кучланиш ортиш коэффициенти k ни аниқланган.