Ўзбек Ва Рус Тилларида Деминутивлар Ясовчи Қўшимчалар Турлари Ва Уларнинг Аксиологик Моҳияти
Keywords:
деминутив, аксиология, суффикс, морфема, юкламаAbstract
Деминутивлар кичрайтирув ва эркалаш қўшимча маъносига эга бўлган сўзлар бўлиб, уларнинг кундалик сўзлашувимиздаги ўрни жуда катта аҳамиятга эга. Ўзбек тилида деминутивларни яратишда асосан –ча қўшимчасидан қўлланилса, рус тилида бу жараёнда бир қатор қўшимчалар ишлатилади. Бунга қарамасдан ўзбек тилидаги –ча қўшимчаси полифункционал аҳамиятга эга бўлиб, у турли хил маънога эга сўзларни ясашда иштирок этади. Бизнинг мақоламизнинг қисқача мазмуни щзбек ва рус тилларида деминутивни ясовчи морфемалар билан танишиб чиқиш ва аксиологик нуқтаи назардан икки тил ўртасидаги тафоввут ва мутаносибликларни аниқлашдан иборат.