Сурункали Юрак Етишмовчилиги Турли Коморбид Ҳолатларда Кечганда Даволашдан Олдинги Ва Кейинги Натижалар

Authors

  • Эркинова Нигора Эркиновна Бухоро давлат Тиббиёт институти

Keywords:

коморбид холатлар

Abstract

Кузатувимиздаги 120 нафар СЮЕ чалинган беморлар уч гуруҳга ажратилиб, биринчи гуруҳини 40 та СЮЕ II-III Ф С альбуминурия билан кечган ва битта коморбид касаллик аникланган беморлар ташкил килдилар. Иккинчи гуруҳ хам 40 та СЮЕ II-III ФС альбуминурия билан кечган ва иккита коморбид касалликлар аниқланган беморлардан иборат.

Учинчи гурухда хам 40 нафар СЮЕ II-III ФС альбуминурия аникланган ва уч ҳамда ундан ортиқ коморбид касалликлар аникланган беморлардан иборат эди. Барча ҳолларда СЮЕ га ЮИК, Инфарктдан кейинги кардиосклероз ва гипертония касаллиги олиб келган эди. Айрим ҳолларда бир вақтнинг ўзида бир беморда ЮИК ва АГ СЮЕ га сабаб бўлганлиги анамнез ва объектив кўрикда аниқланди.

Барча беморлар СЮЕ нинг стандарт давоси бетта блакатор, ангиотензин рецепторлари блакатори сифатида алзисартан ва антифибротик восита сифатида минералокортикоид рецепторларининг антогонистининг сўнгги авлоди эплиренон қабул қилдилар. Кўрсатмалардан келиб чиқиб, алоҳида ҳолларда юрак гликозидлари, диуретиклар ва антиаритмик воситалар буюрилди. Рақамлар ўтказилган таҳлиллар беморларнинг клиник ҳолатига ишончли (Р< 0,05) ижобий таъсир этганлигини кўрсатади. Ўтказилган таҳлил муолажалардан беморларни жисмоний юкламаларга чидамлилиги, ҳаёт сифати ва клиник ҳолати СЮЕ коморбид ҳолатлар сонига мос равишда ижобий томонга ўзгарганлигини тасдиқлади.

Downloads

Published

2024-11-11

How to Cite

Эркинова Нигора Эркиновна. (2024). Сурункали Юрак Етишмовчилиги Турли Коморбид Ҳолатларда Кечганда Даволашдан Олдинги Ва Кейинги Натижалар. Miasto Przyszłości, 54, 392–396. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/5230