Шукур Холмирзаев Ижодида Миллий Хусусяитларни Акс Эттирилиши
Abstract
Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири ёзувчи Шукур Холмирзаев асосан ҳикоянавис сифатида машҳур бўлди. Жаҳон адабиётидаги назарий қарашларни чуқур ўзлаштирган адиб бошқалардан ўрганганларини ўзининг ижодида маҳорат билан қўллай билди. Ёзувчи асарларида услубий янгиликларга интилишни ҳам, шаклан бетакрорликка қизиқишни ҳам учратамиз. Адиб орамиздаги оддий кишилар тасвирини яратсада, бундан муҳим умумлашмалар, чин ҳаётий хулосалар чиқаради. Шу боис Шукур Холмирзаев асарларидаги қаҳрамонларнинг жонли, ишонарли тасвири китобхонни ўзига ром этади.