Гельминтозлар Билан Касалланган Камқон Болаларда Оммавий Дегельминтизациянинг Ахамияти
Keywords:
биогельминтозларAbstract
Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти мисолида 16 ёшгача бўлган болалар камқон орасида гельминтозлар билан касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш, болалар орасида тарқалган гельминтозларнинг структур таҳлилини, яъни гельминтозларнинг тури, болаларнинг ёши, жинси, турар жойи ва уюшганлигига боғлиқлигини аниқлаш, хавф гуруҳидаги болаларда замонавий оммавий дегельминтизация усулларини қўллаш ва унинг самарадорлигини баҳолаш, камқон болалар орасида гельминтозларга қарши кураш ва профилактикаси бўйича замонавий ташкилий усулларни ишлаб чиқиш.
Материал ва услублар: Илмий изланишлар Бухоро вилоятининг 4 та ҳудудида олиб борилди. Дастлаб, бирламчи бўғин тиббиёт ва лаборатория ходимларининг гельминтозлар ва уларни диагностикаси ҳақидаги билим ва амалий кўникмаларини оширишга мўлжалланган семинарлар ўтказилди. Кейинги босқичда, ўқитилган лаборантлар томонидан жами 13777 нафар 16 ёшгача бўлган болалар гельминт-ташувчиликка текширилди. Таҳлиллар Фюллеборна, Като ҳамда перианал бурмалардан қиринди олиш усуллари орқали амалга оширилди. Текширишлар натижаларига биноан, болалар орасида гельминтоз билан касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудларда мақсадли оммавий дегельминтизация (ОД) ўтказилди. ОД икки турда олиб борилди: 1 маротибали ва 2 маротибали.
Натижалар: Текшириш натижасида 16 ёшгача бўлган болалар орасида гельминтозлар билан касалланиш 45,3%ни ташкил этди. Болалар орасида гельминтозлар нозологиялари 4 тури аниқланди: улар энтеробиоз, гименолепидоз, аскаридоз ва тениаринхоз. Энтеробиоз касаллиги асосан уюшган болалар гуруҳида кенг тарқалган. Гельминтозларнинг болалар ёши бўйича тарқалиши қуйидагича: биринчи ўринда 3-6 ёшли болалар, иккинчи ўринда 6-10 ёшли ва учинчи ўринда 1-4 ёшли болалар. Гельминтозлар ўғил болалар орасида қизларга нисбатдан кўп учради. Гельминташувчилик кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудларда ўтказилган ОД натижалари альбендазол препаратини 1 маротабали оммавий қўллаш касалланишни 2 баробар ва уни 2 маротаба оммавий қўллаш эса 16 баробар камайишига олиб келди.