Мутафаккирлар Фаолиятида Либерализм Ғоясининг Аҳамияти
Abstract
Либерал ғояларни ўзига хос тарзда ифода мутафаккир Роттердамлик Эразмдир. У Яратган барча инсонларни тенг қилиб яратган, уларнинг фазилатлари зодагонлар ёки подшолар авлодига мансублиги билан эмас, тарбияси, маънавияти ва билим даражаси билан белгиланади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ўз эҳтирос ва майлларини бўйсундира олган, ўзлигини руҳиятини, жисмини теран англаган инсонгина юксак фазилат соҳибидир. Фақат ана шундай инсонга ҳақиқат, нажот йўли очилади, эзгу амалларга имкон туғилади. Эразмнинг фикрича, инсоннинг бунга эришишига уч иллат тўсқинлик қилади: онгни заифлаштирувчи илмсизлик; жисмоний майл ва эҳтирослар; инсон табиатининг заифлиги. Шунинг учун инсон фаолиятининг мазмун-моҳияти ана шу уч иллатдан босқичма-босқич халос бўлишга қаратилмоғи, даставвал у ҳақиқат сари интилиб, илмсизликка барҳам бериши, сўнгра майл ва эҳтиросларини бўйсундириши ва ниҳоят заифликдан халос бўлиши лозим. Ана шу босқичларни босиб ўтган инсонгина руҳий ва иродавий эркинликка эришиши мумкин