Ўрта Осиё Археологияси: Тизимли Қазишмаларнинг Тарихшунослиги Масаласига Доир (Суғдиёна Тарихимй-Маданий Ўлкасидаги Қазишмалар Мисолида)

Authors

  • Ботиров Д Термиз давлат университети

Abstract

Ўрта Осиёда одамзод тарихининг қадимги даврини ёритишда археологик тадқиқотлар хулосалари минтақа халқлари ўтмишига доир муҳим тарихий воқеликларни ёритишда асосий тарихшунослик маълумотларини тақдим этади. Айнан археологик тадқиқотлар минтақа халқлари тарихида илк цивилизацияга асос бўлган омилларни таҳлил этишда бирламчи аҳамият касб этади. Ўрта Осиёнинг қадимги ёдгорликларида тизимли археологик тадқиқотларнинг бошланиши ХХ асрнинг дастлабки чорагида, жумладан, Совет ҳокимияти ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, минтақада бу даврда археология фани тез суръатларда ривожланди, бироқ, давлатчилик мафкурасидаги формацияли ёндашув бу тадқиқотларда ҳам ўз аксини топди. Ўз навбатида бу даврни Совет ҳокимияти ўрнатилганидан то II Жаҳон урушига қадар ҳамда Иккинчи Жаҳон урушидан - ХХ аср 90-йилларигача бўлган икки босқичга ажратиш мумкин.

Downloads

Published

2025-08-11

How to Cite

Д, Б. (2025). Ўрта Осиё Археологияси: Тизимли Қазишмаларнинг Тарихшунослиги Масаласига Доир (Суғдиёна Тарихимй-Маданий Ўлкасидаги Қазишмалар Мисолида). Miasto Przyszłości, 63, 62–68. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/6852