Физика Дарсларида Ва Тўгарак Машғулотларида Дидактик Ўйинлардан Фойдаланиш

Authors

  • Ў. Н. Султонова Термиз муҳандислик- теҳнология институти

Abstract

Ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш, уларни ақлий қобилиятларини ўстириш, физика фанини ўқитишдаги энг муҳим психологик ва педагогик муаммо. Бунинг учун ўқитишнинг фаол методларидан, таълим ва тарбиянинг ноанъанавий шакл ва усулларидан кенг миқёсида фойдаланиш, жисм ва ҳодисаларнинг уларнинг ўзаро алоқадорлиги, ҳаракати ва ривожланиб бориши асосида ўрганиш тақазо этилади. Бунда, айниқса, ўқувчиларнинг ўйин фаоллигини ошириш, янги билимларни ўзлаштириши, уларда ўқув ва кўникмаларини шакллантириши ҳамда ривожлантириши, умуман физикани ўрганиш жараёнининг самарадорлигини ошириши катта аҳамият касб этади. Дидактик ўйинлар давомида ўқувчиларда ҳосил бўладиган ижобий ҳис-ҳаяжон туйғуси уларни чарчашдан асрайди. Уларнинг интелектуал қобилиятини оширади.

Downloads

Published

2022-11-25

How to Cite

Султонова, Ў. Н. (2022). Физика Дарсларида Ва Тўгарак Машғулотларида Дидактик Ўйинлардан Фойдаланиш. Miasto Przyszłości, 29, 341–346. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/794