Кимё Саноатида Ишловчилар Учун Экотуризмнинг Аҳамияти
Abstract
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 2-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сон Фармони, 2017-йил 16-августдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3217-сон Қарори,2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5326-сонФармони, 2018-йил 6-февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сон, 2018-йил 7-февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон,2019-йил 5-январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сон Қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар бўйича ҳам ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди.Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатмоқда. Юқоридаги меъёрий-хуқуқий ҳужжатларнинг ҳаммаси экологик туризмни, хусусан эркин иқтисодий зонали ҳудудларда ҳам ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.