Маънавиятни Шакллантиришда Тарбия Фанининг Ўрни
Keywords:
маънавият, глобаллашув, тарбия, концепция, таълимAbstract
Ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук, баркамол, юксак салоҳиятли умуман маънавиятли шахс қилиб камол топтириш барча даврларнинг асосий масаласи бўлиб келган. Маънавиятли шахс ҳам диний ҳам дунёвий илмларни юксак даражада эгаллаган, ахлоқий жиҳатдан бошқаларга ўрнак, намуна бўладиган инсонлар ҳисобланади. Шу сабабдан жамият ҳаётида бундай шахсларни камолга етказиш ўша жамият тараққиёти учун хизмат қилиши шубхасиз. Бунга тарихимиздаги ренессанс даврларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.