“Жигарнинг Сурункали Касалликларида Биокимёвий Кўрсатгичлар Даражасига Қараб Дори Воситаларининг Фармако-Иқтисодий Самарадорлигини Аниқлаш”

Authors

  • Нурбаев Ф. Э Бухоро давлат тиббиёт институти

Abstract

Муаммонинг долзарблиги: Дунёда сурункали жигар касалликлар фармакотерапияси,айниқса сурункали вирусли гепатитлар ва жигар циррозларини даволаш, уларнинг оқибатларини олдини олиш тиббий ва ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра барча касалликлар ичида жигар циррозидан ўлим ўнинчи ўринда туради[1]. Жигар касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволаш усуллари ривожланишига қарамасдан жигар касалликлардан ўлим етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Сўнгги йилларда қатор миллий ва хорижий тавсияномаларлар ишлаб чиқилишига қарамасдан, клиник амалиётда жигар касаллигининг фармакотерапиясида қўлланиладиган дори воситалари билан даволаш стандартларда кўрсатилган дори воситалари ўртасида кескин фарқ мажуд. Бу эса ўз навбатда чуқур фармакоэпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини кўрсатади. Сурункали жигар касалликлар (СЖК) бор беморларни даволаш жараёни катта моддий ҳаражатларни талаб қилади - бу нафақат даволаниш учун тўлов, балки вақтинчалик ёки доимий иш қобилиятини йўқотиши билан боғлиқ бўлган билвосита харажатлардир. Шунинг учун СЖК замонавий ва самарали даволаш усулларидан фойдаланиш устивор йўналишлардан бўлиб қолмоқда.

 

 

Downloads

Published

2023-09-09

How to Cite

Ф. Э, Н. . (2023). “Жигарнинг Сурункали Касалликларида Биокимёвий Кўрсатгичлар Даражасига Қараб Дори Воситаларининг Фармако-Иқтисодий Самарадорлигини Аниқлаш”. Miasto Przyszłości, 39, 39–44. Retrieved from http://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/1692