“Холестаз Синдроми Билан Кечувчи Жигарнинг Сурункали Касалликлари Билан Хасталанган Беморларда Урсосан Препарати Миқдорини Муқобиллаштириш Ва Табақалаштиш Орқали Қўлланиши ”

Authors

  • Нурбаев Ф. Э Бухоро давлат тиббиёт институти
  • Раупов. А. О Бухоро давлат тиббиёт институти

Abstract

Ҳозирги кунда ер шарининг 2 миллиардга яқин аҳолиси НВV билан зарарланган, шу жумладан 350 миллиондан кўп аҳоли сурункали жигар касалликлари билан хасталанган. НВV – инфекцияси дунё минтақаларида бир хил тарқалган эмас: Шимолий, Ғарбий, Марказий Европа ва Америкада энг кам учраса, Жанубий ва Ғарбий Европа ва Марказий Америкада ўртача учрайди. Ўрта Осиё ва Африкада эса ниҳоятда юқори даражаларда учрайди. Иқтисодий ривожланган давлатларда жигар циррози (ЖЦ) 35 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар орасидаги 6 хил ўлим сабабларининг бири бўлиб, ҳар 100 минг аҳолига 14-30 тани ташкил қилади. Мустақил ҳамдўстлик давлатларида ЖЦ ўртача 1% аҳолида учрайди. Эркаклар ва аёллар орасидаги ўртача нисбат 3:1 ташкил этади. Ушбу касаллик асосан 40 ёшдан кейин аҳолини меҳнатга лаёқатли қатламида кўпроқ кузатилади.

Downloads

Published

2023-09-09

How to Cite

Ф. Э, Н. ., & А. О , Р. . (2023). “Холестаз Синдроми Билан Кечувчи Жигарнинг Сурункали Касалликлари Билан Хасталанган Беморларда Урсосан Препарати Миқдорини Муқобиллаштириш Ва Табақалаштиш Орқали Қўлланиши ”. Miasto Przyszłości, 39, 45–50. Retrieved from http://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/1693