Давлат Қарзи Ва Унинг Иқтисодий Фаолликни Ривожлантиришдаги Ўрни

Authors

  • Мирзамахмудов Маъруфжон Махамадшариф ўғли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги, Стратегик режалаштириш ва методология департаменти, Бўлими бошлиғи

Keywords:

ташқи қарз, ички қарз, қарздорлик қолдиғи, ҳукумат кафолати, рақамли иқтисодиёт, давлат хусусий шерикчилик шартномалари

Abstract

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ҳамда пандемияни енгиш ва унинг миллий иқтисодиётга етказган салбий таъсирини камайтириш (рецессиядан чиқиш) мустаҳкам молияштириш манбаларини талаб этади. Бунда, давлат томонидан юритиладиган экспансион фискал сиёсатнинг ўрни аҳамиятлидир. Чунки у хусусий секторни ривожлантирувчи драйвер вазифасини бажаради. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу мақолада давлатнинг экспансион фискал сиёсат юритиши ва (унинг натижасида ортиб бораётган) давлат қарзининг иқтисодиётга таъсири таҳлил қилиб чиқилган. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида камбағалликни қисқартириш учун йўналтирилган давлат қарзи таркибини оптималлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Downloads

Published

2023-06-08

How to Cite

Махамадшариф ўғли , М. М. . (2023). Давлат Қарзи Ва Унинг Иқтисодий Фаолликни Ривожлантиришдаги Ўрни. Miasto Przyszłości, 36, 36–40. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/1460