Фолат Кислота Дефицити Камқонлиги Ва Уни Даволаш
Keywords:
витамин В12 танқислиги камқонлиги, парестезиялар, гельминтозлар, рационал овқатланиш, алиментар факторAbstract
Мақолада фолат кислота дефицити камқонлигининг этиологияси, клиник синдромлари, турли беморларда даволаш тактикаси ёритилган. Фолат кислота ёки витамин В9танқислиги камқонлиги - фолат кислотаси етишмовчилиги туфайли суяк илигидаги қон ҳужайраларининг диффернцияси камайиши натижасида юзага келадиган клиник белгилар мажмуаси ҳисобланади. Диагностика фолат етишмовчилигини тасдиқлаш учун таҳлилларни, тананинг ҳолатини баҳолаш учун умумий клиник текширувни ўз ичига олади. Анемияни даволаш В9 витамини препарати билан ўтказилади. Шунингдек, турли парҳезлар натижасида фолат кислота танқислиги юзага келиш хавфини ошади. Фолат кислота асосан ҳайвон маҳсулотларида ва бойитилган овқатларда мавжуд. Текширувлар Самарқанд шахар, Булунғур ва Нарпай туманларида ўтказилди. Текширувлар натижаси шуни кўрсатадики: Норационал овқатланиш, алиментар фактор, фолат кислотанинг организмда сўрилишига қаршилик қиладиган махсулотларини мунтазам истеъмол қилиш фолат кислота танқислиги камқонлигини юзага келтиради.