ЁШ АВЛОДНИНГ ОНГИГА МИЛЛИЙ ВА МУМТОЗ МУСИҚА САНЪАТИ ДУРДОНАЛАРИНИ СИНГДИРИШ ОМИЛЛАРИ
Keywords:
Мумтоз мусиқа санъати, мақомлар, анъанавий хонандалик, устоз санъаткорлар, миллий чолғу созлар.Abstract
Бугунги кунда мумтоз мусиқа санъатимизни, мақомлар, ҳамда анъанавий хонандалик ижрочилигини халқимизнинг жуда кам фоизи тушунади. Хаттоки, мусиқа санъати билан шуғулланиб юрган ва шу соҳада ўқиган хонанда ва созандалар ҳам ўтган ХХ асрда яшаб ижод қилган, ўзларининг бетакрор ижролари билан ўзбек миллий мусиқа санъатида ном қозонган устоз санъаткорларимиз ҳақида маълумотга эга эмас.Миллий чолғу созларимиз тарихи ва уларнинг яратилиши тўғрисида билимлари йўқ. Ёшларимиз, катталар ҳам миллий чолғуларимизнинг номларини ҳам аниқ билишмайди. Рубобни “дутар” дейди. Баъзида “тинғир – тинғирингни бас қил”, деган танбеҳлар қулоғимизга чалиниб қолади.Мактаб ўқувчилари ҳам бизнинг миллий чолғу созларимиз саналган чанг, уд, ғижжак, доира, най, танбур, рубоб, қонун ва бошқа чолғу созларнинг номларини, ҳамда уларнинг машхур ижрочилари ҳақидаги билишлари шарт бўлган маълумотлардан бехабар.Ёшлар бу миллий чолғу созларимиздан кўра гитара, электроорган (клавиш), кларнет, аккордеон , ударник (зарбли чолғулар)чолғу созларини яхши танийди.