“Алпомиш” Достони Матнида Лексик-Moрфологик Диалектизмлар
Keywords:
Лексик-мофологик диалектал сўзлар, сўзшакли, морфология, тил хусусияти, ижрочи, бахшиAbstract
Мазкур мақолада ўзбек шевашунослигида мавжуд бўлган диалектизмнинг бир тури масаласи фолклор асари асосида ўрганилган. Ўзбек халқ оғзаки ижоди намунаси, миллий эпосимиз “Алпомиш” достони лексикасидаги лексик-морфологик диалектал сўзларнинг қўлланилишига оид фикр-мулоҳазалар баёни келтирилган. Достон матнида учраган лексик-морфологик диалектал сўзлар ажратиб олиниб, ҳар бирига батафсил тавсиф берилган. Шунингдек, достон матнидаги лексик-морфологик диалектал сўзлар диалектизмнинг бир тури сифатида илмий-назарий ёндашув асосида таҳлил этилган. Достоннинг диалектал хусусиятини таъминловчи асосий жиҳатлар шарҳи келтирилган бўлиб, лексик-морфологик диалектал сўзлар турли диалектал морфологик шаклларига эга эканлиги, ижрочи томонидан тил хусусияти табиий сақлаганлиги борасидаги диалектал морфологик қонуниятларга доир фикрлар қайд этилган.