Шамол Билан Боғлиқ Анемоним Ва Метеонимлар
Keywords:
ономастика, анемоним, метеоним, деопоэтоним, тил, нутқ, лингвистика, лингвокультурология, луғат, шамолAbstract
Мақолада шамол билан боғлиқ табиий ҳодисалар, офатлар номини ифодаловчи сўзлар – анемонимларнинг келиб чиқиш омиллари, тил ва нутқда шаклланиши, қўлланиши ҳақида фикр юритилган. Шунингдек, шамол кучи, давомийлиги ва йўналишини атовчи метеонимлар ёритилган. Бундай сўзлар барча тилларда бўлгани каби француз ва ўзбек тилларида ҳам алоҳида лексик тизимни ташкил қилади. Анемонимлар инсон ҳаёти учун хавф-хавотир соладиган табиий ҳодисаларнинг номи бўлиб, улар ўзига хос мураккаб тизимга эга. Ушбу мақола француз ва ўзбек тилларида қўлланувчи айрим анемоним ва метеонимларга хос универсалияларни аниқлашга бағишланган.