ПОВЫШЕНИЕ РОЛИ БАНКОВ В РАЗВИТИИ РЕГИОНАЛЬНОГО ИНВЕСТИЦИОННОГО РЫНКА
Keywords:
инвестиция, тижорат банклари, депозит, макроиқтисодий барқарорлик, ҳудудий инфратузилма.Abstract
Амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, барча соҳаларда кескин ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Республикамиз банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, кўрсатилаётган банк хизматлари спекторларини кўпайтириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда банк тизимининг ролини ошириш имконини берди.
Мамлакатимизда инвестицион муҳит барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантиришда асосий мезонлардан ҳисобланади. Ушбу жараёнда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ижобий ҳал қилишда давлат қисқа, ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқади ва банклар роли ортиб боради. Банкларнинг давлат инвестицион дастурларига жалб қилиш уcуллaрининг шaкллaниши, ривoжлaниши вa хуcуcиятлaрини ўргaниш мaмлaкaтимизнинг банк инвестициялари йўналишини ривожига имкон ярaтaди. Шунгa кўрa, тaдқиқoт мaқcaди банк инвестицияларини нaзaрий вa тaшкилий acocлaрини ўргaниш acocидa давлат инвестиция дастурларида иштирокини caмaрaли тaшкил этиш вa ривoжлaнтириш бўйичa илмий тaклиф вa тaвcиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.