Янги Ўзбекистонда Ислом Молияси
Keywords:
Ислом молияси, меъёрий-ҳуқуқий база, МДҲ, Ўзбекистон, ИТБ, ХСРИК, инвестиция лойиҳалариAbstract
Мазкур мақоланинг мақсади Ўзбекистонда махсус инвестиция лойиҳаларини исломий молиявий амалиётини кенг жорий қилиш йўлидаги муаммоларни ўрганишдан иборат. Хусусан, мақолада ислом молиясининг моҳияти, илмий қарашлар, инвестиция лойиҳаларининг таҳлили, Ўзбекистонда ислом молия тизимидаги муаммолар ва бу йўналишдаги эмпирик тажрибалар кўриб чиқилган ҳамда хорижий тажриба ва Ўзбекистонда олиб борилган тадқиқот натижалари нуқтаи назаридан ислом молиявий хизматларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.