Эрта Ёшдаги Болаларни Овқатлантириш Қонуниятлари
Keywords:
Erta yoshdagi bolalarAbstract
Эрта ёшдаги болаларни овқатлантириш масаласи уларнинг соғлиғи ва умумий ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Бу даврда боланинг иммун тизими, жисмоний ва руҳий ривожланиши, органлар ва тизимларнинг шаклланиши тез суратда кечади, шунинг учун овқатлантириш тартиби, ундаги асосий моддалар (витаминлар, минераллар, микроэлементлар) тўғри танланиши зарур.
Она сути бола организми учун биологик мос озуқа бўлиб, аллергия чақирмайди, боланинг иммун тизимини кучайтиради ва инфекцияларга нисбатан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, она сутининг доимий истеъмоли болаларда меҳр-оқибат туйғуларини шакллантиради ва онгининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Болаларнинг қўшимча овқатланиши 6 ойликдан бошланиб, сабзавот бўтқалари ва бошқа озиқлар билан таъминланади. Таомларнинг тўғри танланиши ва кўникиш жараёнида мураккаб таомларни аста-секин киритиш муҳим ҳисобланади.