Қишлоқ Хўжалик Экинларини Суғориш Усуллари Ва Қўлланиладиган Машиналар

Authors

  • Мамадиева Хуршида Абдурасуловна Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Keywords:

Ирригация, ёмғирлатиб, тупроқ, дала, полиэтилен, яйловларни, ўтлоқларни, реворс-редуктор, занжирли узатма

Abstract

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 млн гектардан ортиқ, шу жумладан 3,2 млн гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда.

Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш мақсадида давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ирригация ва мелиорация тадбирлари амалга оширилмоқда.

Натижада 2008 — 2017 йиллар мобайнида 1,7 млн гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминоти ҳамда 2,5 млн гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолатининг яхшиланишига эришилди.

Бироқ, глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги йилларда даврий равишда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келганлиги суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига олиб келган.

Downloads

Published

2022-09-30

How to Cite

Абдурасуловна, М. Х. . (2022). Қишлоқ Хўжалик Экинларини Суғориш Усуллари Ва Қўлланиладиган Машиналар. Miasto Przyszłości, 27, 169–171. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/527