Тут Уруғларини Экиш Муддатларини Нихол Сифатига Таъсири
Keywords:
Тут ўсимлиги, тут уруғи, намлик, иссиқлик, озуқ моддалар, ҳарорат, катлам, тупроқ, уруғ пўстиAbstract
Баъзи ўсимликлар каби тут ўсимлиги ҳам вегетатив ҳамда генератив йўллар билан кўпайтирилади. Тут ўсимлигини генератив органлар маҳсули бўлган уруғидан кўпайтириш энг қадимий усуллардан бири бўлиши билан иқтисодий жихатдан арзон бўлиб, кўп мехнат ва маблағ талаб этмайди. Бундан ташқари кўп миқдордаги ниҳолларни етиштириб олиш имкониятини яратади. Тут уруғининг униб чиқиши, кўкарувчанлиги аввало уруғ тайёрлаш жароёнида олиб борилган ишларни ўз вақтида сифатли ташкил этилиши ва уни сақлаш шароити хамда муддатларига боғлиқдир.