Интенсив Боғларда Олча Дарахтлари Мевасининг Сифатига Шакл Бериш Усулининг Таъсири
Keywords:
олча, шох-шабба, шакл бериш, нав, қалинлик, майдон, буташ, маҳсулдорлик, мева, барг сатҳиAbstract
Мақолада интенсив технология асосида етиштиришга мўлжалланган олча дарахтлари шох-шаббасига сунъий шакл беришнинг дарахтлар мевасининг сифатига таъсирини ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган. Тадқиқот объекти сифатида олчанинг кучсиз ўсувчи П-7 пайвандтагида ўстирилган Шпанка черная нави хизмат қилган. Кучсиз ўсувчи П-7 пайвандтагида ўстирилган олчанинг Шпанка черная нави дарахтлари шох-шаббасига учта ва бешта скелет шохли “мева девори” усулида шакл бериш қуруқ моддаси 13,4-13,7% қанддорлиги 10,2-10,7% бўлган йирик (4,4 граммгача) мевалар олиш имконини беради.