Гумбазлар Ва Уларнинг Қисқача Тарихи
Keywords:
масжид, мадраса, мақбара, сардоба, каравонсорой, хам-момAbstract
Гумбазлар дунёга қадимги юнонлар томонидан тақдим этилган. Рим ва Византия бу ғояни фойдаланган ҳолда ва гумбаз турли маданиятларни ягона меъморий шакл остида бирлаштирган диний рамзга айланди. Барча ибодат-хоналар, черковлар, масжидлар гумбазлар билан қурилган ва ҳатто азиз-авлиёлар ҳам гумбаз шакли остида тасвирланган.
Марказий Осиё меъморлигида асосан гумбазлар ёғоч, хом ғишт, пишиқ ғиштдан қурилган. Гумбазнинг балхи, чархи, чортарк, чонкунжак, мирзоий, кулохий, шалғомий ва бошқа турлари мавжуд бўлиб, масжид, мадраса, мақбаралар, ҳаммом, карвонсарой, сардобалар, омборлар ва бошқа кўплаб бинолар қурилишида қўлланилган.