Бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг ижтимоий - маиший мослашуви муаммосини назарий таҳлил қилиш
Keywords:
адаптацияAbstract
Мазкур мақолада бошланғич синфда таҳсил олаётган ақли заиф ўқувчиларнинг ижтимоий-маиший мослашуви муаммолари назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Ижтимоий мослашувнинг мазмуни, унинг психология, педагогика ва биология билан боғлиқ асослари ҳамда мазкур жараённинг боланинг шахсий ривожланишига таъсири ёритилган. Шунингдек, адаптация ва социализация тушунчалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, болаларнинг ижтимоий гуруҳларда мослашувчанлик даражасига таъсир этувчи омиллар кўриб чиқилган. Илмий адабиётлар таҳлили асосида ижтимоий мослашув жараёнининг мураккаблиги ва унинг ақли заиф болалар учун алоҳида аҳамият касб этиши асослаб берилган. Мақола ижтимоий-психологик мослашув механизмлари ва назарий ёндашувлар асосида тузилган бўлиб, махсус педагогик амалиёт учун назарий замин яратишга хизмат қилади.