КИМЁСАНОАТ КОРХОНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИДА «ТЕЖАМКОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ» КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАДБИҚ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
Keywords:
тежамкор ишлаб чиқариш, кимё саноати, самарадорлик, кимё саноати маҳсулотлари, рақобатбардошлик, бошқарув.Abstract
Мақолада кимёсаноат корхоналари ишлаб чиқариш жараёнида «тежамкор ишлаб чиқариш» концепциясини тадбиқ этишнинг самарадорлиги ўрганилади. Ушбу концепция ишлаб чиқаришда ресурсларни тежаш, утилизация ва қайта ишлашнинг самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлардан иборат. Мақолада, кимёсаноат соҳасидаги ишлаб чиқариш жараёнларининг экологик ва иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида амалга ошириладиган инновацион ёндашувлар ва технологик қарорлар таҳлил қилинади. Шундан келиб чиққан ҳолда, «тежамкор ишлаб чиқариш» концепциясини татбиқ қилиш орқали кимёсаноат корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари натижаларига ижобий таъсир кўрсатиш мумкинлигига алоҳида эътибор қаратилган. Мақола тадқиқотлари асосида, ресурслардан самарали фойдаланиш ва чиқиндиларни камайтириш орқали ишлаб чиқаришнинг умумий самарадорлигини ошириш имкониятлари кўрсатилган.