Инновацион Proptech-Платформалар Ва Уларнинг Кўчмас Мулк Бозорига Таъсири
Keywords:
PropTech, кўчмас мулк бозори, рақамли платформалар, инновациялар, инвестициялар, баҳолаш, автоматлаштиришAbstract
Ҳозирги кунда кўчмас мулк бозори янги рақамли технологиялар таъсирида тубдан ўзгармоқда. Ушбу мақолада PropTech (Property Technology) тушунчаси, унинг йўналишлари ва рақамли платформаларнинг турли кўчмас мулк сегментларига (турар жой, тижорат, инвестиция) таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Zillow, ЦИАН, Matterport ва Fundrise каби муваффақиятли платформалар мисолида PropTech технологияларининг шаффофликни ошириш, транзакцион харажатларни камайтириш, бошқарув самарадорлигини яхшилаш ва инвестиция имкониятларини кенгайтиришдаги ролини кўрсатиб берилган. Шунингдек, ривожланаётган мамлакатларда PropTech’ни жорий этишдаги муаммолар — қонуний тўсиқлар, рақамли тенгсизлик хавфлари ва қонунчиликни мослаштириш зарурати ёритилган. СНГ давлатларида, хусусан Ўзбекистонда PropTech соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва давлат рақамли стратегиясида тутган ўрни таҳлил қилинган. Мақола материаллари тадқиқотчилар, девелоперлар, баҳоловчилар, инвесторлар, давлат органлари ва IT-компаниялар учун фойдали бўлиши мумкин.