Пахта-Тўқимачилик Кластерлари Ходимлари Салоҳиятини Баҳолаш
Keywords:
Пахта-тўқимачилик кластерлари, сифат, миллий товарлар, рақобатбардошлик, менежмент, стратегик бошқариш, бизнес, меҳнат салоҳиятиAbstract
Республикамизда мустақиллик йилларида пахта-тўқимачилик кластерларини янада ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилиб, тармоқга хорижий инвестицияларни жалб этиш, кадрлар малакасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, бошқаришда инновацион усулларни қўллаш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “принципал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш ва шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш” устувор йўналиш сифатида белгиланди. Мазкур вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши республикамиз пахта-тўқимачилик кластерлари меҳнат салоҳиятини ривожлантиришда ходимларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади. Мазкур мақола шу хақида.