Аҳолига Фавқулодда Вазиятларда Биринчи Тиббий Ёрдам Кўрсатишни Такомиллаштириш
Keywords:
биринчи тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар, тиббий ёрдам, тиббий ёрдам шикастланишлар, тиббий эвакуация, тиббий муассасаAbstract
Мақолада Республикадан ишлаб чиқариш жараёни тезлашиши, янги ишлаб чиқариш воситаларининг жорий этилиши, фойдали қазилмаларни ўзлаштиришнинг жадаллашиши, саноат технологияларининг ривожланиши ҳисобига фавқулодда вазиятлар сони ва тури ҳам кўпайиб бориши, бундай ҳолат жабрланувчилар сони ҳамда ва жабрланишлар турининг кўпайишига сабаб бўлиши билан боғлиқ муаммолар кўтарилган.
Аҳолига фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишда баъзи муаммолар мавжуд бўлиб, буларга тиббий ёрдамга муҳтож бўлганлар ва тиббий ёрдам кўрсатишга жалб этилган куч ва воситалар орасида тафовутнинг юзага келиши, фавқулодда вазият зонасига тиббий куч ва воситаларни вақтида етказиб бориш, тиббий ёрдамни ташкил қилиш, жабрланганлар сонини аниқлаб олишнинг қийинлиги, фавқулодда вазият ҳудудидаги тиббиёт муассасаларнинг шикастланиши, тиббий куч ва воситалар етишмовчилиги сабабли фавқулодда вазият зонасида биринчи тиббий ёрдам ҳар қандай одам томонидан кўрсатилиши ва улар томонидан кўплаб хатоликларга йўл қўйилишлари киради.
Бундай муаммолар фавқулодда вазиятлар вақтида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини такомиллаштиришни тақозо этади. Фавқулодда вазиятларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини яхшилашда фавқулодда вазият ўчоғида кўрсатилган тиббий ёрдам муҳим аҳамиятга эгалигини инобатга олиб, ушбу мақолада биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.