БИРИНЧИ ҲОМИЛАДОРЛИКДАН КЕЙИН ҲОЗИРГИ ЗАМОН КОНТРАЦЕПТИВЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ
Keywords:
биринчи ҳомиладорлик, контрацепция, замонавий контрацептивлар, гормонал контрацептивлар, барьерли воситалар, механик контрацептивлар, постпартум контрацепция, аёллар саломатлигиAbstract
Мазкур мақолада биринчи ҳомиладорликдан кейин замонавий контрацептив воситаларни қўллашнинг аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинган. Замонавий контрацептивлар, жумладан, гормонал, барьерли, механик ва хирургик усулларнинг афзалликлари, самарадорлиги ва қўллашдаги тавсиялар ҳақида илмий маълумотлар келтирилган. Шунингдек, контрацепция воситаларини тўғри танлашнинг аёллар саломатлигига бўлган ижобий таъсири, махсус тиббий маслаҳатларнинг аҳамияти ёритилган. Илмий манбалар асосида контрацепцияни мақбуллаштириш йўналишлари кўриб чиқилган ва келгуси репродуктив режаларни тўғри бошқариш учун тавсиялар берилган.