Умумиллий Талабалар Сўрови – Таълим Сифатини Оширишнинг Муҳим Омили (Британия Тажрибаси Мисолида)
Keywords:
консьюмеризм, умуммиллий талабалар сўровиAbstract
Мазкур мақолада олий таълим сифатини кафолатлашда мижозларнинг қониқиш даражасига асосланган Б.Британия тажрибаси таҳлил этилган бўлиб, унда олий таълимга бўлган бундай консьюмеристик ёндашувнинг ютуқ ва камчиликлари келтириб ўтилган. Шунингдек, Б.Британияда ҳар йили ўтказиладиган Умумиллий талабалар сўрови (National Student Survey – NSS) нинг методологияси, натижаларнинг лига жадвваллари кўринишида эълон қилиниши ҳамда ушбу амалиётнинг олий таълим муассасалари тажрибасига таъсири каби масалалар атрофлича кўриб чиқилган. Мақоланинг концептуал жиҳати ушбу ноёб тажрибани миллий олий таълим амалиётига жорий қилиш ва бунда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарурлигини асослашдан иборат.