ISSN-L: 2544-980X Ўқув машғулотларини ташкил қилиш жараёнида дарсларни ўзлаштиришга табақалаштирилган ёндашув

Authors

  • АЛИШЕР ЭРГАШЕВИЧ ЭРНАЗАРОВ

Keywords:

Мисол учун, бир гуруҳнинг ўзида компьютерда бажариш учун бериладигн топшириқ бир гуруҳ талабаларда шаклланган билим ва кўникмаларга асосланса, иккинчи бир гуруҳлар компьютер техникаси тўғрисида дастлабки тушунчаларгагина эга бўлади. Бу вазиятда талабаларнинг ҳар бир гуруҳи билан алоҳида иш олиб бориш талаб этилади; талабалар эгаллаши лозим бўлган касблар ихтисослашувининг кучайиб бориши, барча соҳаларда юз бераётган туб янгиланишлар, ўз навбатида унинг эҳтиёжига жавоб берувчи касбларнинг тармоқланиб, ихтисослашиб боришига олиб келмоқда. Бу жараённинг ўзига хослиги яна шундан иборатки, бир касб соҳасининг ўзида юзага келаётган ихтисосликлар бир-биридан жиддий фарқ қилувчи билим ва кўникмаларни талаб қилмоқда. Шу сабабли талабаларни келажак касбий фаолиятга тайёрлаб бориш жараёни самарадорлигини ошириш учун табақалаштириб ўқитиш зарур.

Abstract

Бунда қуйидаги омилларга эътиборни қаратган маъқул: талабалар-нинг дарсда эгаллаши лозим бўлган ахборотлар ҳажмининг кескин ортиб бориши. Бу вазиятда таълим самарадорлигини сақлаб қолиш ва ошириш учун ҳар бир талабанинг эҳтиёжларига кўпроқ жавоб бериладиган ахборотларни бериш лозим бўлади. Бир дарснинг ўзида ҳар бир талабага алоҳида ёндашиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги туфайли ушбу ўринда табақалаштириш асосида талабаларни гуруҳларга ажратиш лозим. Талабаларнинг билим даражалари ўртасидаги фарқнинг ортиб бориши. Бугунги кундаги фан, техника ва технологияларнинг тараққиёти турли талабаларда ўзининг турлича инъикосини топмоқда.

Downloads

Published

2024-02-20

How to Cite

ЭРГАШЕВИЧ ЭРНАЗАРОВ, А. . (2024). ISSN-L: 2544-980X Ўқув машғулотларини ташкил қилиш жараёнида дарсларни ўзлаштиришга табақалаштирилган ёндашув. Miasto Przyszłości, 45, 677–679. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/2707