ПУШТА ОЛИБ, ПАХТА ЧИГИТИНИ ЭКУВЧИ КОМБИНАЦИЯЛАШГАН МАШИНА КОНСТРУКЦИЯСИ
Keywords:
Пахта чигити, пуштага экиш, комбинациялашган машина, пушта олгич, миқдорлагич, таянч ғилдирак, эккич, параллелограм механизм, сирпанчиқ, уруғ ва ўғит ўтказгич.Abstract
Пахтанинг ҳосилдорлигини кўтариш мақсадида чигитни самарали экиш усулларидан фойдаланилади. Шундай самарали усуллардан бири эрта баҳорда пушта олиниб, уларга пахта чигитини экиш ҳисобланади. Лекин пушта олиш алоҳида агрегат билан, чигитни экиш алоҳида агрегат ёрдамида амалга оширилади. Иккита агрегатдан фойдаланиш харажатларни кўпайишига олиб келади. Шунинг учун иккала агрегат ўрнига битта комбинациялашган машинанинг конструкцияси яратилди, яъни иккала жараённи бир ўтишда бажаради. Шу комбинациялашган машинанинг конструкцияси тўғрисида фикр юритилади.