Маҳкумлар Билан Тарбиявий Ишлар Ўтказилиши – Жазо Мақсадига Эришиш Воситаси Сифатида

Authors

  • Матчанов Фахриддин Курамбой ўғли Тошкент давлат юридик университети, мустақил изланувчиси

Keywords:

жазони ижро этиш, маҳкум, ижтимоий мослаштириш, тарбиявий таъсир, ахлоқан қайта тарбияланиш

Abstract

Мақолада муаллиф томонидан озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жиноий жазоларни ижро этаётган маҳкумлар билан тарбиявий ишлар ўтказилишини жиноий жазо мақсадига эришиш воситаси сифатидаги аҳамиятини, мазкур масалага оид айрим жиҳатлар ёритилган.

Шунингдек, мақолада жазони ижро этиш муассасаларида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда белгиланган тартиб қоидаларга оғишмай амал қилиниши, жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан давлатнинг мажбурлов чорасини адолатли қўлланилиши бир томондан маҳкумларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга, иккинчи томондан жамиятда ижтимоий адолатнинг ўрнатилишига хизмат қилиши таъкидланган.

Бундан ташқари глобаллашув жараёнида ривожланган Ғарб мамлакатларида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартиби ва шартларига янгича қарашлар шаклланаётган бир даврда, ушбу соҳада тадқиқот ишларини олиб бориш давр талаби бўлиб қолаётганлиги ҳам таҳлил қилинган.

Аксарият ҳолларда вояга етмаганлар билан амалга ошириладиган тарбиявий ишларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Озодликдан маҳрум қилинганларнинг таълим тарбияси ва уларга қўлланиладиган мажбурлов чораларини амалга оширида рағбатлантириш ва интизомий жазолашнинг аҳамияти улкан ҳисобланади. Маҳкумларни рағбатлантириш ёки интизоий жазолаш чоралари ҳам қонун нормалари билан тартибга солинади. Бу масалаларнинг қонундан ташқари амалга оширилиши мумкин эмас, зеро бу маҳкумларнинг ахлоқан қайта тарбияланишига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мақолада, шунингдек тарбиявий ва ижтимоий мослашув ишларнинг зарур даражада олиб борилмаслиги сабабли, аксарият маҳкумларда эркинликда ҳаётни янгидан бошлашга мақсад йўқлиги, келажакда барқарорлик йўқлигидан ваҳимага тушиш, ўз кучи ва салоҳиятига ишончсизлик, оилавий ришталар узилиб кетганлиги учун оилавий қўллаб-қувватлаш даражаси деярли йўқолиб кетганлиги каби салбий ҳолатларга етаклаши кўрсатиб ўтилган.

Downloads

Published

2024-02-29

How to Cite

ўғли, М. Ф. К. . . (2024). Маҳкумлар Билан Тарбиявий Ишлар Ўтказилиши – Жазо Мақсадига Эришиш Воситаси Сифатида. Miasto Przyszłości, 45, 851–856. Retrieved from https://miastoprzyszlosci.com.pl/index.php/mp/article/view/2751